Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида тегишли идора ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркордан 30 минг доллар олаётган 49 ёшли шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, муқаддам фирибгарлик учун судланган ушбу фуқаро Чилонзор туманидаги 37 сотих ер майдонида хусусий мактаб ва боғча қурмоқчи бўлган тадбиркорнинг режаларидан хабар топган.
Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, ушбу шахс маҳаллий аҳоли ва турли ташкилотларни жалб этган ҳолда қурилиш ишларига фаол тўсқинлик қилиш билан таҳдид қилган.
У гўёки ўзи ҳам ушбу ҳудудда қурилиш қилаётгандек кўрсатиб, фуқароларни "тинчлантириш" ва тўсқинликларни бартараф этиш эвазига тадбиркордан умумий ҳисобда 360 минг доллар талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Ургут тумани прокурори ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилганди.

Изоҳлар мавжуд емас