Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга Малайзия ва Покистоннинг янги элчилари тайинланди
Сиёсат

Ўзбекистонга Малайзия ва Покистоннинг янги элчилари тайинланди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малайзия ҳамда Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Малайзиянинг янги дипломати Рафеда бинти Абдул Азиз билан ўтказилган учрашувда томонлар икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилганлар. Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва турли соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Покистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Мудассир Типу билан ҳам учрашган. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган. Стратегик ҳамкорлик кенгаши доирасидаги механизмларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш устувор вазифалар сифатида белгилаб олинган.

ТИВ раҳбари ҳар икки дипломатга мамлакатимиздаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаб, томонларнинг самарали ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.

Бугун Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фармони билан Ерали Туғжанов ҳам Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...