Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов йўлларни таъмирлаш учун 12 миллиард сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Пойтахтимизнинг ҳар бир туманига бир миллиарддан берилади. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Йўлларни таъмирлаш ҳокимлик ҳузуридаги Тошкент шаҳарни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бу маблағлар туман ободонлаштириш бўлимларига ўтказилади.
Бундан ташқари, ҳужжатда маблағларнинг мақсадли сарфланишини мажбурий таъминлаш, пул ва бажарилган ишлар ҳажмидан фойдаланиш масалаларида жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамизки, март ойи бошида пойтахтимизда кўча-йўл тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бошланган эди.
Бу ишлар апрелгача якунланиши керак. Бир миллион квадрат метрдан ортиқ майдон, жумладан, марказий магистраллар ва туман кўчалари янгиланади.
Изоҳлар мавжуд емас