Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Тошкентда арзон ноозиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма ярмаркалари ишга туширилмоқда.
"Маҳаллаларда ташкил этилган ҳар бир савдо ярмаркасига қўшимча равишда, аҳолининг ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва уй яқинида мавсумий товарларни сотиб олишни енгиллаштириш мақсадида антисептиклар, шахсий гигиена воситалари (совун, кир ювиш совуни, тиш пастаси, ҳожатхона қоғози), ювиш воситалари (кукунлар, геллар), кийим-кечаклар (ёзги кийимлар, пойафзал) сотиш ташкил этилган», - дейилмоқда ҳокимлик матбуот-хизмати берган хабарда.
Бундай кўчма ярмаркаларни ташкил этишга карантин бошлангунга қадар турли кийим-кечак ва товарлар бозорида фаолият юритган ва шунга ўхшаш савдо-сотиқ билан шуғулланган тадбиркорлар жалб қилинади.
Ҳокимликнинг таъкидлашича, ярмаркада иштирок этиш учун улар савдони санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган тижорат транспорти воситаларида ташкил этишлари, шунингдек ушбу йўналишдаги махсус ишчи гуруҳ томонидан бериладиган тавсияларга амал қилишлари керак.
Бугунги кунда бундай мавсумий маҳсулотлар савдоси Учтепа туманидаги "Абдулла Қодирий", "Юсуф Саккокий" ва "Кўксарой" маҳаллаларида, шунингдек, Шайхонтоҳур тумани “Шайхонтоҳур” маҳалласида ташкил этилган.
Изоҳлар мавжуд емас