Загрузка
Загрузка
Тошкентда аукционга чиқарилиши мумкин бўлган бозорлар текширилади
Жамият

Тошкентда аукционга чиқарилиши мумкин бўлган бозорлар текширилади

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкентда оммавий савдога қўйилиши режалаштирилаётган бозорлар ва савдо мажмуалари хатловдан ўтказилади. Улардаги қарздорлик, молиявий ҳолат, кўчмас мулк ҳужжатлари ва қурилишларнинг қонунийлиги текширилади. Бу бўйича қарорни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков 20 октябрь куни имзолаган.

Хатлов ишлари Президентнинг 2026 йил 27 июлдаги Тошкентни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид қарори доирасида амалга оширилади. Унда бошқарув органлари қарорлари асосида савдога чиқарилиши мумкин бўлган бозорлар, савдо мажмуалари ва уларнинг филиаллари рўйхати белгиланган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, шунингдек, пойтахт инфратузилмасини тубдан янгилаш мақсадида мамлакат раҳбарияти томонидан муҳим қарор қабул қилинганди. Унга кўра, шаҳардаги машҳур ва йирик 35 та бозор ҳамда савдо комплекслари, жумладан, "Абу Сахий" (Ипподром), "Бешқўрғон", "Авиасозлар" (Кадышева), "Паркентский", Янгиободдаги буюм бозори, "Ўрикзор" ҳамда "Фарҳод" бозорлари очиқ электрон аукцион савдоларига чиқарилади.

Объектларни савдога тайёрлаш билан Toshkent Invest kompaniyasi акциядорлик жамияти шуғулланади. Компания бозорларни тайёр бизнес сифатида оммавий савдога чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Хатлов учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги, кадастр, солиқ ва қурилиш органлари вакиллари, шунингдек, пойтахтнинг саккизта тумани ҳокимлари иштирокида ишчи гуруҳ тузилган.

Мутахассислар бозор ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатларини ўрганиб, мол-мулк рўйхати ва эгаларини аниқлайди. Ноқонуний қурилмалар ҳам текширилиб, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Шунингдек, бозорлар чегаралари, муҳофаза ҳудудлари ва ердан фойдаланишга оид чекловлар ўрганилади. Зарур ҳолларда Тошкентнинг бош режасига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Солиқ бошқармаси бозорларнинг солиқлар, мажбурий тўловлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзларини таҳлил қилади. Активларни бошқариш маркази эса савдо мажмуаларининг молиявий аҳволини ўрганиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар киритади.

Хатлов якунлари бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари бозор активларидан кейинчалик қандай фойдаланиш, жумладан, уларни оммавий савдога чиқариш бўйича қарор лойиҳаларини тайёрлайди. Ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...