Тошкентдаги 35 та йирик бозор, жумладан, "Абу Сахий", "Фарҳод" ва Янгиобод савдо мажмуалари очиқ аукцион орқали сотувга қўйилади
Иқтисод

Тошкентдаги 35 та йирик бозор, жумладан, "Абу Сахий", "Фарҳод" ва Янгиобод савдо мажмуалари очиқ аукцион орқали сотувга қўйилади

32

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, шунингдек, пойтахт инфратузилмасини тубдан янгилаш мақсадида мамлакат раҳбарияти томонидан муҳим қарор қабул қилинди. Унга кўра, шаҳардаги машҳур ва йирик 35 та бозор ҳамда савдо комплекслари, жумладан, "Абу Сахий" (Ипподром), "Бешқўрғон", "Авиасозлар" (Кадышева), "Паркентский", Янгиободдаги буюм бозори, "Ўрикзор" ҳамда "Фарҳод" бозорлари очиқ электрон аукцион савдоларига чиқарилади.

Мазкур қарор давлат активларини хусусий секторга бериш орқали уларни бошқариш самарадорлигини ошириш ва ҳудудларни замонавий талаблар асосида қайта қуришга қаратилган навбатдаги қадам деб баҳоламоқда.

Белгиланган тартибга мувофиқ, савдо мажмуалари ва уларга тегишли ер участкалари барча лойиҳа ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган ҳолда инвесторларга "тайёр бизнес" сифатида тақдим этилади. Хусусийлаштирилаётган объектларни сотиб оладиган тадбиркорлар зиммасига уларнинг ўрнида халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий экобозорлар, кенг савдо ва кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар барпо этиш вазифаси юклатилади. Бу эса пойтахтнинг архитектура қиёфасини яхшилаш билан бирга, тадбиркорлар ва харидорлар учун хавфсиз ҳамда шинам шароитлар яратишни таъминлайди.

Шу билан бирга, бу каби ўзгаришлар шаҳрга тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, бозорларнинг моддий-техник базасини тубдан янгилаш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш имконини беради. Мутахассисларнинг фикрича, объектларнинг очиқ аукционлар орқали шаффоф тарзда сотилиши соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, шаҳар иқтисодиётининг янада ўсишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 триллион сўмни ташкил этган
и хақида хабар берган эдик. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга кўп.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...