Тошкентда Россияга ишлашга кетаётган фуқаролар учун ягона миграция маркази очилди
Жамият

Тошкентда Россияга ишлашга кетаётган фуқаролар учун ягона миграция маркази очилди

1781

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россияда ишлашга кетаётган фуқаролар учун Тошкентда ягона миграция маркази очилди. Мухбиримиз маълум қилишича, унда меҳнат мигрантлари маслаҳат олишлари ва ўқишлари мумкин бўлади.

Марказ Тошкентнинг Яшнобод тумани Паркент кўчаси, 331-уйда 28 февраль куни очилган иш билан банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича “Ишга марҳамат” Мономарказ биносида жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот-хизмати маълум қилишича, ягона миграция маркази Россияда ишлашга бориш истагида бўлганларнинг кетишини ташкиллаштириш, уларни психологик тайёрлаш ва мослаштириш билан шуғулланади. Мигрантлар суғурта полисларини расмийлаштиришлари, шунингдек, миграция карталарини тўлдириш ва ишлаш учун патент олиш бўйича тегишли маълумотга эга бўладилар.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Россия Халқлар дўстлиги университети ўртасидаги келишув доирасида марказда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги ўргатилади. Курсларни тугатганларга патент олиш учун зарур бўлган гувоҳнома берилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
осталось ... сек
Закрыть ×