Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “На бегу” Телеграм-каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда Су-27 қирувчи самолётига ёдгорлик ўрнатилган.
Ёдгорлик Мудофаа вазирлиги биноси ёнида, Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги олдидаги постаментда ўрнатилган.
Самолёт аллақачон ўрнатилган, атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, тез орада ёдгорликнинг расман очилиши кутилмоқда. Самолёт реставрация қилинган ва ажойиб ҳолатда, кабинада эса учувчи шаклида манекенни кўриш мумкин.
Самолёт тротуар ёнига қўйилган ва фуқаролар уни бемалол томоша қилиши мумкин. Бу баҳайбат қурилмага ҳайратланмасдан қараш мумкин эмас. Ким билади, эҳтимол ўтиб кетаётган болалар орасида бирортаси учувчи бўлишга қарор қилар?
Су-27 - тўртинчи авлодга мансуб, кўп мақсадли ва товуш тезлигидан ошиб учадиган оғир қирувчи бир неча ўн йиллар давомида Ўзбекистон ҳаво кучлари таркибида бўлган. Айни пайтда бу самолётлар сақлашга олинган.
Ҳарбий экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларида 24 та Су-27 самолётлари бор, СССР қулашидан олдин жами 680 дан ортиқ шундай қирувчилар ишлаб чиқарилган.
Су-27 узоқ ва қисқа масофали ҳаво жангларини ўтказиш, ўз ҳудуди бўйлаб бошқариладиган ва учувчисиз самолётларни ушлаб қолиш, уларни йўқ қилиш ва қирғоқ чизиғидан 300-400 км масофадаги флот кучлари ҳаракатларини таъминлаш учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг январь ойи охирида ҳукуматдан Uzbekistan Airportsга Мудофаа вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Миллий авиация музейини яратиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берилган эди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас