Загрузка
Загрузка
Россия суди электрон почта туфайли тўхтаб қолган қарийб 1 миллион долларлик низони Ўзбекистон фойдасига қайта очади
Ҳодисалар

Россия суди электрон почта туфайли тўхтаб қолган қарийб 1 миллион долларлик низони Ўзбекистон фойдасига қайта очади

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг Кавказ округи Арбитраж суди Тошкентнинг Dry-Fruits Industry ва Краснодарнинг "Гут-Агро" компаниялари ўртасидаги 946,9 минг долларлик қарз бўйича ишни қайта кўриб чиқадиган бўлди. Юқори инстанция суди аввалроқ қабул қилинган рад этиш қарорини бекор қилган. 

Низо томонлар ўртасида 2024 йилнинг апрель ойида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида келиб чиққан. Тошкент шаҳар суди Россия компаниясидан қарздорлик ва суд харажатларини ундириш ҳақида қарор чиқарган бўлса-да, Краснодар суди "Гут-Агро" суд жараёни ҳақида расман хабардор қилинмаганини важ қилиб, қарор ижросини рад этган.

Ишдаги асосий баҳс gut-agro@yandex.ru электрон почта манзили атрофида кечмоқда. Тошкент компанияси суд мажлиси хабарномаси айнан шу манзилга юборилганини ва томонлар мунтазам шу почта орқали ёзишганини таъкидлаган. Россия тарафи эса ушбу электрон почта расмий шартномада ва давлат реестрида кўрсатилмаганини айтиб, хабардор қилинганини рад этган.

Кассация инстанцияси эса бу важлар Тошкент суди қарорини ижро этишдан бутунлай бош тортиш учун етарли эмас, деб топган. Суд янги жараёнда "Гут-Агро"нинг амалда суддан хабардор бўлган-бўлмаганини ва томонлар ўртасида шаклланган электрон ёзишмалар амалиётини қайта текширишни топширган.

Краснодар ўлкаси Арбитраж судининг 2026 йил 22 январдаги ажрими бекор қилиниб, дастлабки суд мажлиси 2026 йил 10 декабрга белгиланган.

Маълумот учун, Dry-Fruits Industry Тошкентда қуруқ мевалар экспорти билан, "Гут-Агро" эса Краснодарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади.

Аввалроқ Санкт-Петербургнинг Приморск туман суди Савушкин кўчасидаги турар жой биноси олдида намоз ўқиган Ўзбекистон фуқароси Дадабоевни Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...