Загрузка
Загрузка
Тошкентда транспорт карталарини сотиш почта бўлимларига ўтказилади
Жамият

Тошкентда транспорт карталарини сотиш почта бўлимларига ўтказилади

74
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг 15 майидан бошлаб АТТО транспорт карталарини фақат пойтахтнинг почта бўлимларида сотиб олиш ва тўлдириш мумкин бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Тошшаҳартрансхизмат"нинг хабар беришича, 2024 йил 15 майдан бошлаб пойтахтдаги барча бўлимларда транспорт карталарини сотиш тўхтатилади. Ушбу транспорт карталарини сотиб олиш, ҳисобни тўлдириш ва тарифни харид қилишни почта хизматининг алоқа бўлимларида амалга ошириш мумкин.

Шунингдек, ташкилотнинг билдиришича, жамоат транспортида электрон тўловлардан фойдаланиш АТТО мобил иловаси ва виртуал карта орқали   бажариш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, ёзга қадар Тошкентда жамоат транспортини бошқаришнинг ақлли тизими жорий этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...