Мирзиёев Остонадаги минтақавий саммитда иштирок этади
Сиёсат

Мирзиёев Остонадаги минтақавий саммитда иштирок этади

26

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21–22 апрель кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрига боради.

Ташриф Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалга оширилиб, давлат раҳбари Минтақавий экологик саммит ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчик давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Тадбирлар доирасида Марказий Осиёда барқарор тараққиётни таъминлаш, экологик, иқлим ва сув муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Президент мазкур йўналишлар бўйича ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суради, экологик кўргазма билан танишади. Саммит якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. Икки давлат байроқлари билан безатилган Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...