Турар-жойми ёки депозит: қайси бири кўпроқ даромад берамоқда?
Жамият

Турар-жойми ёки депозит: қайси бири кўпроқ даромад берамоқда?

28
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uzТошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестиция қилишнинг даромадлилиги сўнгги йилда сезиларли ўсиб, айрим ҳолатларда 14,6 фоизгача етди. Бироқ бу кўрсаткичлар туманлар, хонадон тури ва бозор конъюнктурасига қараб кескин фарқ қилади.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, 2026 йил март ҳолатида Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестициялардан ўртача даромад 14,6 фоизни ташкил этган. Бу даромад икки асосий манбадан шаклланади. Бири уй-жой нархининг ўсиши ҳисобига 6,6 фоиз бўлса, яна бири ижарадан тушадиган даромад ҳисобига 8,0 фоиз.

Бироқ айрим ҳудудларда фарқ жуда катта. Масалан, Мирообод ва Яккасарой каби нуфузли туманларда даромад анча юқори, Бектемир ёки айрим бошқа ҳудудларда эса пасайиш, ҳатто манфий кўрсаткичлар ҳам кузатилган. Бу эса кўчмас мулк бозорида хавф ва имконият бир вақтнинг ўзида мавжуд эканини кўрсатади.

Тошкентда уй-жойларни ижарага беришдан ўртача даромад 8,0 фоизни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бироз пасайган. Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида ижара даромадлари нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

2025 йил мартдан 2026 йил февралгача бўлган даврда банк депозитлари бўйича ҳолат қуйидагича шаклланган:
— хорижий валютадаги депозитлар: ўртача 4,9 фоиз;
— миллий валютадаги депозитлар: ўртача 21,2 фоиз.

Бу эса сўмдаги депозитлар ҳозирги шароитда энг юқори даромадли ва нисбатан барқарор молиявий инструментлардан бири эканини англатади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кўчмас мулк узоқ муддатли барқарор инвестиция сифатида аҳамиятли бўлиб қолмоқда. Бироқ қисқа муддатда миллий валютадаги банк депозитлари даромадлилик жиҳатидан устунликни сақлаб турибди. Шу боис инвестиция танлови ҳар бир шахснинг мақсади, рискка муносабати ва маблағни қанча муддатга жойлаштиришига боғлиқ ҳисобланади.

Маълумот учун, 2025 йил якунларида Ўзбекистон кўчмас мулк бозори фаолликнинг сезиларли ўсишини намойиш этган, бунда динамика ҳудудлар ва сегментлар бўйича сезиларли даражада фарқ қилган. 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...