Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини билдирди
Дунё

Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини билдирди

16

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон раҳбарияти билан тўғридан-тўғри музокара ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Унинг айтишича, агар Теҳрон томони учрашувга рози бўлса, Вашингтон бу мулоқотга қарши эмас.

Шу билан бирга, музокаралардаги асосий талаб ўзгаришсиз қолмоқда — Эрон ядровий қурол яратишдан бутунлай воз кечиши лозим. Трамп бу масалани "жуда оддий талаб" деб атаб, АҚШ Эронда ядровий қурол бўлишига йўл қўймаслигини таъкидлаган.

У музокаралар муваффақиятсиз тугаса ёки Теҳрон талабларни рад этса, қандай чоралар кўрилиши мумкинлигига аниқлик киритмаган. Бироқ бундай ҳолатда вазият кескинлашиши мумкинлигига ишора қилган.

АҚШ раҳбари, шунингдек, Вашингтон Эронда кимлар билан музокара олиб бораётганини яхши тушунаётганини ва алоқалар "тўғри шахслар" билан ўрнатилганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп олдинроқ Исроил ва Ливан ўртасида 10 кунлик сулҳ эълон қилганди. Унинг маълум қилишича, келишув 17 апрель куни кучга кирган ва музокаралар давом эттирилиши учун имконият яратади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...