Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда япониялик компания иштирокида автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус ўқув полигони ташкил этилади. Лойиҳа доирасида Willer Express Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Тегишли келишув Беҳзод Мусаев, компания раҳбари Хираяма Кодзи ва кадрлар агентлиги вакили Като Дзюн ўртасида имзоланган.
Лойиҳа доирасида замонавий ўқув полигони барпо этилиб, амалий машғулотлар учун Япониядан ўнг рулли автобуслар олиб келинади. Бу орқали бўлажак ҳайдовчилар реал иш шароитига яқин муҳитда тайёрланади.
Ташаббус натижасида ўзбекистонликлар учун Японияда ишлаш имконияти очилиб, уларга юқори маошли иш ўринларига йўл очилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Globogate дастури орқали Германия клиникаларига ишга таклиф этилганди. Дастур доирасида иштирокчилар учун барча харажатлар қопланиб, дастлабки маош 1 900 евродан бошланади.

Изоҳлар мавжуд емас