Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ харажатлари учун 73,7 миллиард сўм компенсация тўлаб берилди. Тўловлар базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган энергия ресурслари учун нархлар фарқини қоплашга қаратилган.
Бу ҳаракат Президент қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган. 1,1 миллиондан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилиши белгиланган эди. Ҳар бир оилага 1 миллион сўмдан маблағ тўланади.
Таҳлилларга кўра, компенсация олиш бўйича 1,3 миллиондан ортиқ аризанинг 64,9 фоизи электр энергиясини 200 кВтгача, 19,7 фоизи 200–350 кВт оралиғида, 15,4 фоизи эса 350 кВтдан юқори истеъмол қилган оилаларга тўғри келган.
Табиий газ бўйича эса 362,8 минг оиланинг 79,4 фоизи 500 куб метргача, 14 фоизи 500–700 куб метр оралиғида, 6,6 фоизи эса 700 куб метрдан ортиқ истеъмол қилгани қайд этилган.
Қарорга мувофиқ, бундай компенсация тўловлари 2027 йил 1 апрелга қадар давом эттирилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас