Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда совуқ қурол ёки шундай мақсадда фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ноқонуний олиб юриш бўйича жавобгарлик кучайтирилди. Янги тартибга кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни такроран содир этган шахсларга нисбатан жарима билан бирга маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.
Янги қонунчиликка мувофиқ, агар шахс бир йил ичида совуқ қуролни олиб юриш қоидаларини такроран бузса, унга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, яъни тахминан 2,06 миллион сўмдан 4,12 миллион сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади. Шунингдек, ҳуқуқбузарликда фойдаланилган буюмлар мусодара қилинади.
Амалдаги тартибга кўра, совуқ қуролни қонуний мақсадларда (спорт, касбий ёки маиший эҳтиёжлар учун) олиб юриш ҳолатларида БҲМнинг 0,5–1 баравари миқдорида жарима қўлланади. Агар у ўзини ҳимоя қилиш ёки бошқа ноқонуний мақсадларда олиб юрилса, жарима БҲМнинг 1–5 бараваригача белгиланиб, буюмлар мусодара қилиниши мумкин.
Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида дастлаб 10 суткагача қамоқ жазоси таклиф этилган эди. Кейинчалик бу муддат ижтимоий хавфлилик даражаси ҳисобга олиниб, 15 суткагача оширилган.
Шунингдек, "Қурол тўғрисида"ги қонунга ҳам ўзгартиш киритилган. Унга кўра, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга қурол сотиб олиш учун рухсат берилмайди. Агар бундай шахсларда қурол мавжуд бўлса, ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери амал қилаётган даврда уларнинг қурол ва ўқ-дорилари олиб қўйилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас