Загрузка
Загрузка
Тошкент марказида яна бир "яшил тўлқин" ишга туширилди
Жамият

Тошкент марказида яна бир "яшил тўлқин" ишга туширилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Тошкентда Амир Темур хиёбони атрофидаги бешта светофор объекти ягона "яшил тўлқин" алгоритми асосида ишлай бошлади. Янги тизим светофорларда ортиқча тўхташларни камайтириш ва транспорт ҳаракатини бир маромда ташкил этишга қаратилган.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хиёбон атрофи ва унга туташ чорраҳаларда пиёдалар хавфсизлигини ошириш мақсадида ўрнатилган бешта светофорни ўзаро синхронлаштирган.

Янги алгоритм Амир Темур ва Бухоро кўчалари кесишмасидан Олой бозори томон ҳаракатланишда қўлланади. Ҳайдовчи яшил чироқда ҳаракатни бошлаб, белгиланган тезликка амал қилса, айланма чорраҳадан ўтиб, кейинги светофорларда тўхтамасдан ҳаракатланиши мумкин.

Қарама-қарши йўналишда ҳам Темурийлар тарихи давлат музейи томонидан ҳаракатланган автомобиллар белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда "яшил тўлқин" режимида Амир Темур ва Бухоро кўчалари кесишмасигача етиб бориши мумкин.

"Яшил тўлқин" режимида барча светофорларда яшил чироқ бир вақтнинг ўзида ёнмайди. Ҳар бир светофордаги сигналлар автомобилнинг кейинги чорраҳага етиб бориш вақти ҳисобга олинган ҳолда навбатма-навбат ёқилади.

Мутахассислар тизим тезликни ошириш учун эмас, балки ҳаракатни бир текис ва хавфсиз ташкил этиш учун жорий этилганини таъкидламоқда. Ҳайдовчиларга кескин тезлашиш ва тормоз беришдан сақланиш, белгиланган тезликка амал қилиш ҳамда хавфсиз масофани сақлаш тавсия этилган.

Айни пайтда Амир Темур хиёбонидаги айланма чорраҳадан Махтумқули кўчасигача бўлган йўналишни ҳам "яшил тўлқин" тизимига улаш алгоритми ишлаб чиқилмоқда

Аввалроқ пойтахтнинг Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб жойлашган 13 та чорраҳада ҳам светофорлар фаолияти ўзаро мувофиқлаштирилганди. Бунинг эвазига "Тўра Бува" масжиди ҳамда Салом кўчаси оралиғида транспорт воситаларининг ўтиш вақти 29 фоизгача тезлашган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...