Загрузка
Загрузка
Тошкентда "Яшил тўлқин" тизими ишга туширилди
Жамият

Тошкентда "Яшил тўлқин" тизими ишга туширилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтнинг Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб жойлашган 13 та чорраҳада светофорлар фаолияти ўзаро мувофиқлаштирилди. Бунинг эвазига "Тўра Бува" масжиди ҳамда Салом кўчаси оралиғида транспорт воситаларининг ўтиш вақти 29 фоизгача тезлашди. 

​Аввало, Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари ушбу йўналишдаги светофорларнинг узлуксиз ишлаш тартибини аниқ ҳисоблаб чиққан. Танланган йўл қисмида эрталабки соатларда шаҳар маркази томон, кечки пайтда эса қарама-қарши томонга қараб ҳаракатланиш афзаллиги берилган. 

​Қувонарлиси, мазкур созлаш ишлари сабаб "Тўра Бува" масжидидан Салом кўчаси томон ҳаракатланиш вақти 8,5 дақиқадан 6 дақиқагача қисқарган. Шу билан бирга, қарама-қарши йўналишда йўлга кетадиган вақт 10 дақиқадан 8 дақиқагача, яъни 20 фоизга камайган. 

​Шунингдек, янги тизим кутилган самарани бериши учун ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилиш талаб этилган. Ҳайдовчилар соатига 40–60 километр тезлик билан ҳаракатланганда чорраҳалардан қизил чироққа тўхтамасдан ўтиш имконига эга бўлади. 

Олдинроқ пойтахт атрофида узунлиги 100 километр бўлган икки қаватли пулли ҳалқа автомобиль йўлини барпо этиш режалаштирилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...