Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кичик жониворга қарши қилинган жиноятнинг жиддийлиги ва оқибатларини тушуниш учун уч кун етарлими? Мушукларни қийноққа солган Тошкентлик 20 ёшли йигит мисолида қарасак, етарли эмаскан. У ўлдирилган ҳайвонлар ва жамият олдидаги айбини тан олмаган, иқрор ҳам бўлмаган. Бироқ, қилмишини ошкор қилган ва унинг фикрича, ҳайвонни инсондан устун қўйган кишиларга қарши курашмоқчи.
Йигит “Ҳаёт” номли бошпана раҳбари Ирода Маткаримова ва мазкур шов-шувли ишда адолатли талаб қилган бошқа волонтёрларни ўзининг “ўлжаси”деб билмоқда. Ҳозирча даҳанаки урушни бошлаган. Лекин кейинчалик нималарга қодир эканлиги номаълум.
“Унинг ўзи менга чиқди. Telegramда мени эсидан чиқармаслиги ва мени кўришга кўзи йўқлигини ёзди”, - деди Маткаримова мухбиримизга.
Унинг қайд етишича, суд жараёни бошланишидан олдин йигит Яккасарой тумани судининг эшиклари ёнида йиғилган ҳайвонларни ҳимоя қилиш волонёрларини телефонига суратга туширган. Кейинчалик маълум бўлишича, у фақат Маткаримовага эмас, бошқаларга ҳам хабарлар юборган.
"У бизни нима учун суратга олди? Унинг хаёлида нима бор? Хабардор бўлиб, чора кўриши учун участка инспекторига ариза ёздим. Бу ишни назорат остига олишни сўрадим. Мени суҳбатга таклиф қилишган, гаплашиб кўрамиз", - деди у.
Ёзган хабарларида ёш йигит мушукларни яхши кўришини ва уларга қасддан зарар етказмаганлиги, ҳамма нарсани "тўғри тушуниш мумкин"лигини айтган.
"Бошқа қилмайман. Лекин одамлардан кўнглим қолди. Ота-онам хафа бўлишди", - дея ёзмоқда йигит Ирода Маткаримовага.
У Маткаримованинг хатога йўл қўйганини билдириб, уни ўз муаммоларининг сабабчиси деб билади ва фуқаролик судига мурожаат қилишини айтган. Унинг фикрича, ҳайвоннинг ҳаёти инсон ҳаёти олдида бир тийиндир.
"Мен унга ҳайвонларни ҳам Тангри яратган, уларнинг жонини олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. У ҳеч нарсани эшитишни истамайди. Йигит психиатрик текширувга муҳтож. Унинг хабарларида бевосита таҳдид ёки ҳақоратлар йўқ. Лекин ёзган хабарлари унинг соғлом эмаслигини кўрсатади", - дея хулоса қилди Маткаримова.
Изоҳлар мавжуд емас