Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув беш кунга ўчирилади
Жамият

Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув беш кунга ўчирилади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкентнинг Миробод, Яшнобод, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Tashkent хабар берди.

Қайд этилишича, режали профилактика ишлари муносабати билан 5 октябрдан бошлаб беш кун давомида ИМ-6, ИМ-8, Водник ва Саноатэнерго қозонхоналари таъминот ҳудудларида иссиқ сув таъминоти чекланади.

Ишлар куз-қиш мавсумида иссиқлик тармоқлари ва ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган. Хусусан, ўчириладиган ҳудудлар қуйидагилар:

  • Миробод тумани: Баратхўжа, Парвона, Чинор, Юксалиш, Янги Қўйлиқ, Толариқ, Зиёнур, Билимдон, Файзобод, Сариқўл, Қорасув, Олтинкўл, Фурқат, Абдурауф Фитрат маҳаллалари.
  • Яшнобод тумани: Катта Қўйлиқ, Мумтоз маҳаллалари.
  • Сергели тумани: Ўзгариш, Ҳабибий, Меҳригиё, Мададкор, Зийнат, Янги Сергели, Соҳибкор, Софдил, Нилуфар, Иттифоқ, Нурҳаёт, Саховат, Қипчоқ, Халқобод, Маданият, Бирдамлик, Шукрона, Қўшқўрғон, Қурувчилар, Фароғатли маҳаллалари.
  • Янгиҳаёт тумани: Машъал, Навқирон, Ал-Фарғоний, Виқор, Йўлдош, Чорбоғ, Зарбдор, Дўстлик, Чароғон, Ёрқинҳаёт, Хушнуд маҳаллалари.
  • Бектемир тумани: Зилола, Роҳат, Миришкор, Иқбол маҳаллалари.
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...