Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти тўхтатилди
Жамият

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти тўхтатилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Яшнобод туманида ер ости ўрта босимли газ қувурининг шикастланиши оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг бир қисмида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Мирзо Улуғбек туманидаги айрим ҳудудларда ҳам газ таъминоти вақтинча ўчирилди. 

"Ҳудудгаз Пойтахт" маълумотига кўра,  Яшнобод туманидаги ҳодиса "Ҳосиятли" маҳалласидаги Asia House турар жой мажмуаси ҳудудида содир бўлган. Экскаватор томонидан газ қувурига шикаст етказилган. 

Натижада мазкур мажмуадаги саккизта кўп қаватли уй ҳамда тўртта улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти чекланган. 

Шунингдек, режали таъмирлаш ишлари туфайли 3 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Яшнобод туманидаги "Олимпия шаҳарчаси", "Амир Темур" ва "Жарбоши" маҳаллаларида, шунингдек Мирзо Улуғбек туманидаги Янги Ўзбекистон массивининг айрим объектларида ҳам газ таъминоти тўхтатилди.  

Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти қайта тикланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...