Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
Жамият

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 4-декабрь куни, пойтахтнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманида таъмирлаш ишлари сабабли баъзи жойларда газ босими вақтинча пасайди, баъзи жойларда газ таъминоти тўхтайди.

Газ таъминоти вақтинча чекланган ҳудудлар қуйидагича:

Сергели тумани

• "Нурҳаёт", "Иттифоқ", "Нилуфар", "Дарё бўйи", "Софдил" ва "Сўғдиёна" МФЙлариги 124 та кўп қаватли уй, 833 та ерли хонадонда газ босими пасаяди, соат 10:00 дан 18:00 гача;

• "Сўғдиёна" МФЙдаги 8 та кўп қаватли уй ва 860 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, соат 08:00 дан 18:00 гача

Янгиҳаёт тумани

• "Олчазор", "Хушнуд", "Ёрқин ҳаёт", "Чорбоғ" ва "Виқор" МФЙлари 45 та кўп қаватли уй, 899 та ерли хонадонда газ босими пасаяди, соат 08:00 дан 18:00 гача.

Газ таъминоти билан боғлиқ узилишлар икки туманидага 150 та улгуржи истеъмолчиларга ҳам таъсир кўрсатади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 декабрь куни, пойтахтнинг Миробод ва Яккасарой туманларидаги айрим ҳудудларида электр таъминоти ҳам вақтинча чекланди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...