Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти тўхтатилди
Жамият

Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти тўхтатилди

23

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 4 декабрь куни, пойтахтнинг Миробод ва Яккасарой туманларидаги айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча чекланди. Узилишлар 35/10/6 кВ кучланишли "Сазиит" подстанциясидаги эскирган жиҳозларни замонавийларига алмаштириш ва юкламани тенг тақсимлаш мақсадида хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилмоқда.

Электр таъминоти вақтинча чекланган ҳудудлар қуйидагича:

Миробод тумани

"Наврўз", "Темирйўлчилар", "Заминобод", "Биродарлик", "Истиқлолобод"  ҳамда "Саракул" МФЙларининг айрим ҳудудлари, соат 10:00 дан 18:00 гача.

Яккасарой тумани

"Бобур", "Армуғон", "Бошлиқ" ҳамда "Абдулла Қаҳҳор" МФЙларининг айрим ҳудудлари, соат 10:00 дан 18:00 гача.

Тошкент шаҳар электр тармоқлари таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини маълум қилган ва юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...