Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг   мактаб ўқитувчилари тўланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзишга мажбур қилинмоқда: Халқ таълими вазирлиги вазиятни назоратга олди
Жамият

Тошкентнинг мактаб ўқитувчилари тўланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзишга мажбур қилинмоқда: Халқ таълими вазирлиги вазиятни назоратга олди

2034
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентдаги мактаб ўқитувчилари тўланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзишга мажбур қилинмоқда. Халқ таълими вазирлиги вазиятни назоратга олиб, ўқитувчиларга навбатдан ташқари меҳнат таътили асосий таътилнинг қисқариши ҳисобига берилаётганини таъкидлади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Тошкентдаги мактаб ўқитувчилари 16 мартдан бошлаб оилавий сабабларга кўра икки ҳафталик тўланмайдиган таътилга чиқиш учун ариза ёзишга мажбур қилинаётганлиги тўғрисидаги хабар қатор оммавий ахборот воситларида чоп этилди.

Халқ таълими соҳаси ходимларининг иш тартиби бўйича вазирликнинг расмий маълумоти 15 март куни эълон қилинди. Вазирлик эслатиб ўтдики, ҳужжатда қайд этилишича, ўқитувчилар меҳнат қонунчилигига асосан таътилнинг бир қисмини олишга ҳақлидирлар.

Бундан ташқари, 17 март куни бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳукумат комиссияси қарорига мувофиқ 18 март кунидан бошлаб барча ўқитувчиларга таътил берилишини айтиб ўтди. Тегишли буйруқ ўша куннинг ўзида имзоланди. Буйруққа кўра, ҳар йилги асосий таътилни қисқартириш ҳисобига барча ходимларга навбатдан ташқари меҳнат таътили берилади.

Вазирликнинг таъкидлашича, тўланмайдиган таътилга ариза ёзган ходимлар ойлик маоши сақланган ҳолда навбатдан ташқари меҳнат таътили олиш ҳақида мактаб маъмуриятида қайта расмийлаштиришлари мумкин.

Ҳудудий халқ таълими бошқармалари тўланадиган таътилни расмийлаштириш бўйича қўйилган талабларнинг бажарилишини назоратга олиш топширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...