Транспорт вазири: Ўзбекистонда “Uzbekistan Airways”ни сотиш бўйича режалар мавжуд, лекин ҳали  вақти келгани  йўқ
Жамият

Транспорт вазири: Ўзбекистонда “Uzbekistan Airways”ни сотиш бўйича режалар мавжуд, лекин ҳали вақти келгани йўқ

794

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукуматида “Uzbekistan Airways”ни сотиш бўйича режалар мавжуд, лекин ҳали вақти келгани йўқ. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

"Миллий авиакомпания сотуви масаласига келсак, бу борада режаларимиз бор. Аммо яқин келажакда буни амалга оширолмаймиз, чунки у хорижий инвесторлар учун етарлича жозибадорликка эга эмас. Қарзлар масаласи ҳал этилиб, қулай шарт-шароитлар яратилгач, бу масалага албатта қайтамиз", - деди Транспорт вазири ва "“Uzbekistan Airways” бошқаруви раиси Илхом Маҳкамов пойтахтимизда бўлиб ўтган брифинг пайтида.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Uzbekistan Airways гибрид авиакомпанияга айлантирилиши маълум бўлди. Парвозларнинг бир қисми лоукостер тамойили бўйича бажарилади.

Бундан ташқари, авиакомпания Париж, Рим, Милан, Амритсар, Мумбаи, Бангкок, Токио, Куала-Лумпур ва Жакартага бўлган парвозларни ёпади. Бу рейслар самарасиз деб топилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...