Цинк, С ва Д-3 витаминлари, қора седана ёғини иммунитет кўтариш учун қанча муддат ичиш керак?
Жамият

Цинк, С ва Д-3 витаминлари, қора седана ёғини иммунитет кўтариш учун қанча муддат ичиш керак?

503

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарди:

Цинк, С ва Д-3 витаминлари, қора седана ёғини иммунитет кўтариш учун қанча муддат ичиш керак?

Мазкур витамин ва микроэлементлар коронавирусни енгишда ўрни бор экани тасдиқланган. Яъни витамин Д3, цинк етишмовчилиги кузатилганларда касаллик зудлик билан ривожланиши ва оғир даражада ўтишини келтириб чиқаради.

Цинк — вирус инсон организмидаги ҳужайраларга бирикиб, РНК коди ва инсон организмидаги ҳужайра ичига киришини тўхтатади. Бу эса вирус кўпайишининг олдини олади.

Витамин Д3 — инсонда иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини меъёрлаштиради, яъни балансда ушлашига ҳисса қўшади.

Витамин С — аскорбин кислотаси кучли антиоксидант сифатида организмга тушган вирусларни енгиб чиқишда иммун тизимни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Юқорида келтирилган уч восита коронавирусни даволаш протоколига киритилган. Уларни қабул қилиш ҳар бир инсон учун индивидуал белгиланади, яъни бирламчи касаллик аломатлари пайдо бўлганда, протокол асосида 10 кун муддатга тавсия этилади, протоколда белгиланган муддат оралиғида ичиб тугатилса, инсон организми ва касалликнинг кечиш даражасига қараб, шифокор индивидуал равишда давом эттириш бўйича кўрсатмалар беради.

Қора седана мойи — унинг шифобахш хусусияти ҳақида ёритилган адабиётлар мавжуд, лекин у коронавирус касаллигини даволаш учун қўлланишда асосий восита сифатида протоколга киртилмаган.

Чунки бу восита мураккаб таркибга эга, унинг таркибида витаминлар, микроэлементлар ва боилогик фаол моддалар мажмуаси мавжуд. Бундай мураккаб таркибдаги воситани қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади, сабаби коронавирус жуда ҳам ўзгарувчан ва янги вирус. У одам организмида мутацияга учрайди.

Протоколга киритилган ва белгиланган воситалардан бошқаларни истеъмол қилиш билан унинг мутацияси, вирулентлиги ўзгаришига сабабчи бўлиб қолишимиз мумкин.

Вирусга қарши таъсир этувчи моддалр имкон қадар лаборатория шароитида тадқиқотлардан ўтади ва бу тадқиқотлар натижасида бирламчи хулоса олинади, кейин эса клиник текширувлардан ўтказилиб, инсон организмига таъсири клиник, лаборатор ва инструментал текширувлар асосида тўлиқ баҳоланади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+