Загрузка
Загрузка
Ҳукумат қадамлар учун пул тўлайдиган “Соғлом турмуш тарзи" платформасининг аниқлигига шубҳа килган
Жамият

Ҳукумат қадамлар учун пул тўлайдиган “Соғлом турмуш тарзи" платформасининг аниқлигига шубҳа килган

498
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳукумат қадамлар учун пул тўлайдиган “Соғлом турмуш тарзи" платформасининг аниқлигига шубҳа қилган. Эндиликда натижаларни текшириш учун назорат механизмлари такомиллаштирилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Туризм ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда 2022 йилнинг 1 январигача “Соғлом турмуш тарзи” платформасини такомиллаштириш, шу жумладан фуқароларнинг ахборот тизимида муайян масофани ҳақиқий ўтишини тасдиқловчи механизмларни кўриб чиқиш топширилди.

Эслатиб ўтамизки, платформа доирасида 18 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрса, электрон ҳамёнига 3 минг сўм кўчирилади. Шу билан бирга, ҳар ойда бир марта туман ва шаҳар миқёсида энг узоқ масофани босиб ўтган платформа фойдаланувчиси 300 минг сўм, вилоятлар кесимида – 500 минг сўм, республика миқёсида 1 миллион сўм олади.

Тўловлар бошланганидан кейин қизиқарли воқеалар юз бера бошлаган. Бир неча ўзбекистонликлар бир ой давомида илова орқали 1,8 млн сўм (300+500+1 млн. сўм )   ишлаган. Ғолиблардан яна бири 1,8 млн қадам (тахминан 1320 км), иккинчиси - қарийб 900 минг қадам (630 км дан зиёд) юрган.

Таққослаш учун, Тошкентдан Бухорогача бўлган йўл 580 км, Тошкентдан Фарғонагача бўлган йўл - 315 км ни ташкил қилади.

Шу билан бирга, Интернетда бундай иловаларни алдашнинг бир нечта қизиқарли ва осон усулларини топиш мумкин.   Фойдаланувчилар эса янги ўзгаришларни кутиб қолади. Кўрамиз, платформа бундан кейин қадамларни қандай санаркан.  

Яна бир қизиқ маълумот – 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб қадамлар учун пул тўлаш тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Аввалроқ, бу алкоголь ва тамаки компаниялари учун махсус тўлов ҳисобига амалга оширилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...