Ҳукумат хусусий мактаблар ва болалар боғчалари ходимларига иш ҳақи бериш учун субсидиялар ажратишни режалаштирмоқда
Жамият

Ҳукумат хусусий мактаблар ва болалар боғчалари ходимларига иш ҳақи бериш учун субсидиялар ажратишни режалаштирмоқда

350

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, ҳукумат томонидан хусусий мактаблар ва болалар боғчалари ходимларига иш ҳақи бериш учун субсидиялар ажратиш режалаштирилган. Бу Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган. 

"Қарор лойиҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш билан шуғулланаётган юридик шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолияти тугатилишининг олдини олиш, нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва ходимлар иш ҳақи миқдорини базавий таъминлаш кўзда тутилган", - дейилмоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот- хизмати берган хабарда.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат асосида давлат бюджетидан субсидияларни ажратиш тартиби ва 2020 йил 1 июлдан бошлаб фаолияти қайта тиклангунча нодавлат таълим ташкилотлари ходимларига иш ҳаққини тўлаш учун ажратиладиган маблағ миқдори белгиланган.

Қарор лойиҳаси Республика махсус комиссияси йиғилишлари баённомаларида акс эттирилган топшириқлар, шунингдек, жорий йилнинг 10 июль куни Халқ таълими вазири ва нодавлат умумтаълим мактаблари раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган видеоконференцияда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти тўхтаб қолишининг олдини олиш, уларда меҳнат қилаётган ходимларни базавий иш ҳақи билан таъминлаш ва коронавирус пандемияси туфайли нодавлат таълим ташкилотларининг оғир молиявий аҳволини енгиллаштиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамизки, ушбу қарор лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазаларни қуйидаги ҳавола орқали билдириш мумкин.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+