Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 27 май, чоршанба куни пойтахтда аҳолига ҳайит намозига бориш қулай бўлиши учун жамоат транспорти жадвали ўзгартирилади. Шаҳар транспорти эрталаб соат 4 дан ҳаракатланади.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пойтахт аҳолисига жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда байрам кунлари ҳудудларга қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилгани хабар қилинганди. Амалдаги кунлик йўналишлардан ташқари, мамлакат ҳудудларига яна 23 та йўналиш ташкил этилган.

Изоҳлар мавжуд емас