Загрузка
Загрузка
Соғлиқни сақлаш вазирлиги онкология маркази директорининг янги ўринбосарларини тайинлади. Улардан бири туркиялик мутахассис
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги онкология маркази директорининг янги ўринбосарларини тайинлади. Улардан бири туркиялик мутахассис

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига 3 нафар директор ўринбосари тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, туркиялик мутахассис Ўзкан Окуюжу маъмурий масалалар ва қўллаб-қувватлаш хизматлари бўйича ўринбосар лавозимида иш бошлади. У Анадолу университетининг бошқарув факультетини тамомлаган, кейин Отатурк университетида соғлиқни сақлашни бошқариш бўйича бакалавр ва Сакаря университетида менежмент бўйича магистр даражасини олган. Кейинчалик Sakarya Geyve давлат касалхонасида менежер бўлиб ишлаган.

Дилшод Эгамбердиев стратегик режалаштириш ва жамоат саломатлиги бўйича ўринбосар этиб тайинланди. У Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган, Корея Миллий онкология марказида, шунингдек, АҚШнинг Томас Жефферсон университети, Чикаго Шимоли-ғарбий университети ва Томас Старзл номидаги трансплантология институтида малака оширган. АСCО ва NCI грантларини олган. Ўзбекистонда бундай грантларнинг ягона соҳиби ҳисобланади. Тайинловга қадар гепатопанкреатобилиар соҳа онкохирургияси бўлими илмий раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Ойбек Холмурзаев илмий ишлар ва таълим бўйича ўринбосар этиб тайинланди. У Тошкентдаги тиббиёт олийгоҳини тамомлаган, Россиядаги Блохин номидаги Миллий онкология марказида аспирантура ва докторантурада таҳсил олган. Шунингдек, Гамбургдаги Саарланд университети касалхонасида илмий ходим бўлиб ишлаган. Европа урологлар ассоциацияси ва Россия онкология жамияти аъзоси.

Аввалроқ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбариятида кадрлар таркибига оид янги тайинлов амалга оширилган эди. Шу кунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини бошқарган Иброҳим Эргашев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...