Загрузка
Загрузка
"Сўнгги қўнғироқ" куни 238 нафар ўқувчи мактабга автомобилда келди
Ҳодисалар

"Сўнгги қўнғироқ" куни 238 нафар ўқувчи мактабга автомобилда келди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари куни мамлакатимиз бўйлаб ўқувчилар томонидан автотранспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 238 та ҳолат аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг огоҳлантиришларига қарамай, ёшлар ҳатто 8-синфдан бошлаб рулга ўтиришга жазм қилган.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, байрам тадбирлари хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида минглаб ЙПХ ва ички ишлар ходимлари мактаблар атрофида кучайтирилган тартибда хизмат олиб борган. Шунга қарамай, соат 07:00 дан 14:00 гача бўлган даврда ўқувчиларнинг ота-оналарига тегишли ёки ижарага олинган машиналарни бошқариб келганлиги қайд этилган. Хоразм вилоятида эса ҳатто қиз болаларнинг ҳам машина бошқариб келгани аниқланган.

Қоидабузарлар орасида нафақат битирувчи 11-синф, балки 9 ва 8-синф ўқувчилари ҳам борлиги аниқланган. Кўплаб ҳолатларда ўқувчиларнинг "аппарат" ёки "байрамни тезроқ бошлаш" баҳонасида ўзларига тегишли бўлмаган машиналарни бошқаргани маълум бўлган.

Вазият юзасидан ота-оналардан бири қуйидагича изоҳ берди:

"Ўғлим ҳали гувоҳнома олмаган. Уни мактабга машина ҳайдаб боришга синфдошлари "тезроқ ҳайда, аппаратни олиб кел, байрамни бошлаймиз", деб мажбурлашган. У ўз билганича иш қилиб, ҳеч кимни кутмасдан мактабга йўл олган".

Мутасаддилар фарзандларнинг оғир фожиалар қурбони бўлиши ёки ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйишига йўл қўймаслик учун ота-оналарни янада ҳушёрликка чақирмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, ёшларнинг тақдирига бефарқлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирувлар олиб борилмоқда ва назорат тадбирлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...