Загрузка
Загрузка
44 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди
Жамият

44 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

61
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 21 январь куни, АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни депортация қилиш мақсадида навбатдаги махсус чартер рейси амалга оширилди. Ушбу рейс орқали 44 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, мазкур тадбир АҚШнинг ваколатли ҳукумат идоралари билан яқин ҳамкорликда ташкил этилган. Бу жараён фуқароларнинг хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, икки давлат ўртасидаги миграция соҳасидаги изчил ҳамкорликнинг бир қисмидир.

Авиация маълумотларига кўра, парвоз АҚШнинг Omni Air International чартер авиакомпаниясига тегишли Boeing 767-300 ҳаво кемасида амалга оширилган.

Самолёт 20 январь куни АҚШ-Мексика чегараси яқинидаги Техас штатининг Эл-Пасо шаҳридан ҳавога кўтарилган. Тошкентга етиб келгунча Портсмут (АҚШ), Бухарест (Руминия) ва Ереван (Арманистон) шаҳарларида тўхтаб ўтган.

Қайтарилган фуқаролар АҚШда бўлиш тартибларини бузган, виза муддати тугаган ёки мамлакатга ноқонуний йўллар билан кириб келган шахслардир.

Дональд Трамп маъмурияти ҳокимиятга келганидан сўнг ноқонуний миграцияга қарши курашни кескин кучайтирган. Ўзбекистон ҳукумати эса ўз навбатида хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни хавфсиз репатриация қилиш сиёсатини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда соғлиғи кескин ёмонлашган Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизнинг Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги кўмагида шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга олиб келинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...