Загрузка
Загрузка
Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади
Жамият

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг 2026 йил 20 апрелдаги ПФ–66-сонли Фармони билан "Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030" стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, 2027 йилдан бошлаб уй-жойга муҳтож ёш оилалар учун ипотека кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши белгиланди.

Янги тартибга мувофиқ, ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоизларнинг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун бир нечта асосий ижтимоий мезонлар белгиланган. Хусусан, ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши ҳамда уларнинг номида сўнгги 3 йил давомида ҳеч қандай кўчмас мулк мавжуд бўлмаслиги шарт. Кредитлар фақат бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун йўналтирилади.

Стратегия доирасида ёшлар таълимини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам муҳим чоралар кўзда тутилган.

2026 йил 1 июлгача нодавлат таълим соҳасида юқори натижа кўрсатган ўқитувчилар хорижий таълим марказларига малака оширишга юборилади. Олис ҳудудларда чет тилларини ўқитишни ташкил этаётган ва фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган субъектларга БҲМнинг миллион бараваригача (салкам 274 млн сўм) фоизсиз қарз ажратилади.

Мазкур ҳужжат ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларни уй-жой билан таъминлаш орқали оилавий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Стратегия 2026–2030 йилларга мўлжалланган бўлиб, унда ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг бир қатор устувор йўналишлари қамраб олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...