Эрон бешта араб давлати устидан БМТга шикоят қилди
Дунё

Эрон бешта араб давлати устидан БМТга шикоят қилди

25

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон Ислом Республикаси Қатар, Қувайт, Баҳрайн, БАА ва Саудия Арабистонини ўз ҳудудларини АҚШ ва Исроил ҳужумлари учун тақдим этганликда айблади. Теҳрон расмийси ушбу давлатлардан яхши қўшничилик тамойилларига амал қилишни талаб қилмоқда.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Саид Иравани ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш ва Хавфсизлик Кенгашига йўллаган расмий мактубида, юқорида қайд этилган давлатлар ўз қуруқлик ва ҳаво ҳудудларини Эронга қарши агрессия учун очиб берганини таъкидлаган. Халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, давлатлар ўз ҳудудидан учинчи мамлакатга қарши ҳужум уюштирилишига йўл қўйса, бунинг учун жавобгарликка тортилиши эслатиб ўтилган.

Доимий вакилнинг баёнотида Теҳроннинг қатъий талаблари илгари сурилган. Унга кўра, Қатар, Қувайт, Баҳрайн, БАА ва Саудия Арабистони ҳукуматлари бундан буён ўз ерларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймаслиги керак. Теҳрон ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун халқаро ҳуқуқ доирасида "ҳар қандай зарур чораларни", жумладан қонуний ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Мазкур шикоят Яқин Шарқдаги минтақавий кескинлик кучайиб бораётган, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан муносабатлари ниҳоятда кескинлашган бир даврга тўғри келди. Ҳозирча айблов илгари сурилган араб давлатлари ушбу расмий шикоят юзасидан муносабат билдирмаган. Тез орада БМТ Хавфсизлик Кенгашида ушбу масала муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ҳудди шу хусусида 10 апрель куни Эроннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий Тошкентда ОАВ вакиллари билан учрашувда маълумот тақдим этганди. Элчининг билдирилишича, бу урушда қўшни давлатлар билан муносабатлар қайта кўриб чиқилмайди ва яҳши қўшничилик муносабатлари сақлаб қолинади.

Маълумот учун, дипломатнинг сўзларига кўра, Эрон томони фақат ўз шартлари қабул қилинганидан кейингина АҚШ билан 14 кунлик вақтинчалик сулҳ тузишга рози бўлган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...