Загрузка
Загрузка
Тошкентда жамоат транспорти учун 240 та янги автобус харид қилинади ва 16 та янги йўналиш очилади
Жамият

Тошкентда жамоат транспорти учун 240 та янги автобус харид қилинади ва 16 та янги йўналиш очилади

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахтда жамоат транспорти сифатини ошириш ва тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг доимий комиссияси қарорига кўра, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат таркибини кенгайтириш ва инфратузилмани модернизация қилиш белгиланди.

Ҳужжатда кунлик қатновлар сонини қўшимча 2000 тага ошириш ва жамоат транспорти жозибадорлигини кучайтириш асосий вазифа сифатида кўрсатилган. Қўшимча 240 та автобус сотиб олинади ва 16 та янги йўналиш ташкил этилади. Жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш учун 16,2 километр BRT (тезкор автобус) йўлаклари ва 56 километр алоҳида автобус йўлаклари барпо этилади.

1116 та бекат реконструкция қилинади ва 70 та янги бекат қурилади. 545 та "ақлли" светофор ўрнатилади ва автобус йўлакларини назорат қилиш учун 600 дан ортиқ камералар қўйилади.

Ўтказилган таҳлилларга кўра, ҳозирда тирбандлик вақтида автобусларни кутиш вақти 35–40 дақиқагача етмоқда. Пойтахтда жами 169 та йўналиш мавжуд бўлиб, кунига 1,4 миллион йўловчи ташилади. Бироқ, алоҳида автобус йўлаклари шаҳар магистрал йўлларининг атиги 18,5 фоизини ташкил этиши ва 753 та бекатда конструктив шароитлар йўқлиги соҳа ривожига тўсиқ бўлмоқда.

Янги чора-тадбирлар доирасида Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда йўл ҳаракатини ташкил этиш схемаларини такомиллаштириш ва жамоат транспортининг ҳаракат интервалини 10–12 дақиқагача тушириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтдаги 154 ва 184-сонли йўналишларда автобуслар ҳаракатида кузатилган узоқ вақтли интерваллар ва ноқулайликлар айрим транспорт воситаларининг техник носозлиги туфайли юзага келганди. Мутасадди идораларнинг расмий маълумотига кўра, айни пайтда ушбу муаммоларни бартараф этиш ва қатновлар барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...