Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти тартибга солиниши, муддатли тўлов қиймати 110 миллион сўмдан ошмаслиги маълум қилинган эди. Шу хабарлар фонида уй-жой билан боғлиқ масалалар кун тартибига чиққанди. Ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги муносабат билдирди.
Билдирилишича, янги тартиб қурувчи томонидан уй-жойни харидорга бевосита бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишни тақиқламайди.
Президентнинг 2026 йил 14 августдаги ПҚ–294-сон қарорига кўра, кўчмас мулк муддатли тўлов операторлари кўрсатадиган хизмат объекти бўла олмайди. Яъни воситачи оператор орқали уй-жойни "рассрочка"га олиш имконияти чекланади.
Шу билан бирга, қарорда сотувчи томонидан истеъмолчига товарни тўғридан-тўғри сотиш ҳолатлари муддатли тўлов хизмати тушунчасидан мустасно қилинган.
Шу сабабли харидорлар қурувчининг ўзидан уй-жойни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида сотиб олишлари мумкин. Қарор қурувчи ва харидор ўртасидаги бевосита савдони тақиқламайди.
Янги тартибга кўра, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар махсус реестрга киритилади ва Марказий банк назорати остида фаолият юритади. Уларнинг шартномалари, устама ва комиссияларига ҳам аниқ талаблар белгиланади.

Изоҳлар мавжуд емас