UzAuto Motors янги Optima комплектациясида Chevrolet Cobalt ишлаб чиқаришни бошлади
Жамият

UzAuto Motors янги Optima комплектациясида Chevrolet Cobalt ишлаб чиқаришни бошлади

1059

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, UzAuto Motors янги Optima комплектациясида Chevrolet Cobalt ишлаб чиқаришни бошлаган. 

Эндиликда харидорлар қуйма ўрнига пўлатли дисклар, автоматик узатгич коробкага эга автомобиль соҳибига айланиши мумкин. Шунингдек, Optima комплектацияси тонировка қилинга орқа ойналар, кучли двигатель ва картер ҳимояси билан таъминланган. 

Пўлатли дисклар туфайли автмобиль ҳаттоки нотекис йўллардан енгил ўтиб кетади. Нотекс йўлларда шикастланишга бўлган барқарорлик, хизмат кўрсатиш осонлиги ва фойдаланишнинг маълум шароитларида ёқилғи тежамкорлиги янги автомобилнинг ютуқларидан ҳисобланади. 

Автомобилнинг янги модификацияси май ойидан бошлаб расмий дилерлардан мақбул нархларда сотилади. Компаниянинг таъкидлашича, автомобилларни етказиб бериш муддати бир ойни ташкил қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...