Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. UzPost ижтимоий тармоқларда компаниянинг хусусийлаштирилгани ва 100 миллиард сўм қарз олгани тўғрисида тарқалган хабарларни асоссиз деб баҳолаб, уларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzPost Wildberries тузилмасидан 100 миллиард сўмлик қарз олишни маъқулламагани ҳақида хабар берилганди.
Маълум қилинишича, компаниядаги давлат улуши, унинг молиявий ҳолати ва модернизация эҳтиёжлари бўйича тегишли тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, инвесторларни жалб қилиш ва WB INT EXPORT компанияси билан ҳамкорлик масалалари юзасидан режалаштирилган ахборотлар белгиланган тартибда ошкор қилиниши таъкидланган.
Компания қайд этишича, жамият фаолиятига оид барча муҳим ўзгаришлар ва молиявий битимлар фақат расмий манбалар орқали эълон қилиб борилади.

Изоҳлар мавжуд емас