Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, маҳаллий фуқаро Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашиш чоғида вазир бўлиши ниятида эканлигини айтган. Шу боис, эркак вилоят ҳокимидан унинг номзодини президентга тавсия қилишни сўраган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими 3 май куни фуқароларни қабул қилган. Бу галги қабул Бўка туманида ўтган. Бир пайт, вилоят ҳокимининг ёнига бир фуқаро келиб, “ўта муҳим” илтимос билан мурожаат қилган. Унинг айтишича, у алоқа вазири бўлишга тайёр, лекин уни ҳеч ким бу лавозимга тайинламаётган экан. Шуни инобатга олган ҳолда у ҳоким қабулига келгани, ҳоким номзодини президентга тавсия қилишини сўраган.
“Мен алоқа вазири бўлмоқчиман. Мен ҳокимиятга интилмайман, бундай фикрда бўлманг. Илтимос, мени ўзингиз президентга тавсия қилинг”, - деди у.
Эркакнинг сўзларига кўра, у илгари ҳам бир неча маротаба давлат раҳбарига мурожаат қилган экан, бироқ негадир жавоб олмаган.
Кейинчалик бу видео қахрамонининг тақдири нима бўлгани айни пайтда номаълум.
Изоҳлар мавжуд емас