Загрузка
Загрузка
Ойбек Турсунов Perfectum мулкини қарийб 100 миллиард сўмга сотиб олади
Иқтисод

Ойбек Турсунов Perfectum мулкини қарийб 100 миллиард сўмга сотиб олади

26
Загрузка

Perfectum мобил операторига тегишли Тошкентдаги кўчмас мулк ва 2 мингдан ортиқ асосий восита тадбиркор Ойбек Турсуновга ҚҚС билан бирга 98,4 миллиард сўмга сотилади. Бу жараён компаниянинг 100 фоиз акцияларини Beeline Uzbekistan эгаси VEON гуруҳига сотиш келишуви фонида кечмоқда.

Rubicon Wireless Communication жамияти акциядорлари 16 октябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишда компаниянинг кўчмас мулки ва асосий воситаларини Ойбек Турсуновга сотишни бир овоздан маъқуллаган. Йиғилиш баённомаси 21 октябрда расмийлаштирилган.

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Сотиладиган активларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган кўчмас мулк мажмуасидан иборат. У ердаги бинолар ва ер участкаси жами 65,97 миллиард сўмга баҳоланган.

Умумий майдони 7,3 минг квадрат метр бўлган участкада тўртта бино жойлашган. Уларнинг умумий майдони қарийб 10,5 минг квадрат метр, фойдали майдони эса 8,7 минг квадрат метрни ташкил этади. Мажмуада 57 та хона мавжуд бўлиб, уларнинг 47 таси хизмат хоналаридир.

Компаниянинг 2 мингдан ортиқ асосий воситаси учун яна 32,4 миллиард сўм тўланиши белгиланган. Активлар рўйхати акциядорлар қарорига илова қилинган. Бироқ очиқланган баённомада ер участкаси ва биноларнинг қиймати алоҳида кўрсатилмаган.

Мулк сотуви операторнинг янги эгаси ўзгариши жараёни билан бир вақтда амалга оширилмоқда. Beeline Uzbekistan бренди остида ишлайдиган компаниянинг эгаси — халқаро VEON гуруҳи Rubicon Wireless Communication акцияларининг 100 фоизини сотиб олишга келишган.

Акциядорлар йиғилиши баённомасида амалдаги акциядорлар сотувчи, VEON UZB Holding Ltd эса харидор сифатида кўрсатилган. Акцияларни сотиш ва сотиб олиш бўйича аризалар шартномада белгиланган санада Ўзбекистон Республика республика фонд биржасининг биржадан ташқари савдолар тизимига тақдим этилиши керак.

Шунингдек, компания кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланган. Унга Unitel — Ўзбекистонда Beeline бренди остида фаолият юритувчи компаниянинг беш нафар раҳбари киради. Уларнинг ваколатлари акцияларни сотиш ва сотиб олиш бўйича аризалар берилган санадан бошлаб уч йил давом этади.

Акциядорлар қарордаги мулк сотувига қарши овоз берган ёки узрли сабабларга кўра овоз беришда қатнашмаган акциядорлар 30 кун ичида компаниядан ўз акцияларининг барчасини ёки бир қисмини қайтариб сотиб олишни талаб қилиши мумкин.

Кузатув кенгаши тавсия қилган нарх бир дона оддий акция учун 1 000 сўмни ташкил этади. Бироқ эълон қилинган ҳужжатда бу нарх қандай ҳисоблангани, қайси баҳолаш усули қўллангани ва унинг иқтисодий асослари батафсил очиб берилмаган.

Шу тариқа, Perfectum алоқа крҳомпаниясининг кўчмас мулки ва асосий воситаларини сотиш ҳамда компания акцияларини VEON компаниясига ўтказиш алоҳида битимлар сифатида расмийлаштирилмоқда. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...