Загрузка
Загрузка
Россиянинг 27 ҳудудида ОИВ эпидемиясининг такомиллашган босқичи қайд этилди
Дунё

Россиянинг 27 ҳудудида ОИВ эпидемиясининг такомиллашган босқичи қайд этилди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Россия Федерациясида ОИВ инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблашди. Вируснинг аҳоли орасида кенг ёйилишини англатувчи эпидемик жараённинг оммавий босқичи мамлакатнинг 27 та ҳудудида кузатилмоқда.

Хабарларга кўра, 2025 йил якунлари бўйича Россияда ташхиси лабораторияда тасдиқланган ОИВ хасталигига чалинганлар сони 1,23 миллиондан ошган.

Бир йил ичида 45,6 мингга яқин янги ҳолат қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 13,4 фоизга камдир.

Шунга қарамай, хасталикни аниқлаш кўрсаткичининг камайиши хавф чекинганини англатмайди — хасталик билан яшаётганлар сони ҳануз жуда юқори.

Сўнгги 15 йилда вирусни аниқлашнинг ўртача ёши 32 ёшдан 44 ёшгача кўтарилган ва янги ҳолатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи жинсий алоқалар орқали юққан.

Бу вирус муайян хавф гуруҳлари чегарасидан чиқиб, одатий оилалар ва ўрта ёшли аҳоли орасида тарқалаётганини кўрсатади.

Шифохоналарда қон орқали вирус юқтириш ҳолатлари ва даволаш жараёнидаги муаммолар алоҳида хавотир уйғотмоқда.

2025 йилда тиббиёт муассасаларида вирус юқиши билан боғлиқ энг кўп ҳолат қайд этилган бўлиб, айни вақтда 10 та ҳудуддаги 11 та ўчоқ бўйича суриштирув ўтказилмоқда.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, ОИВ билан яшаётганларнинг атиги 51 фоизида вирус фаоллиги бостирилган (муолажа олаётганлар орасида бу кўрсаткич 78 фоиз).

Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) глобал меъёрларидан анча пастдир. Шу вазият манзарасида Ингушетияда никоҳдан олдин ОИВ ва гиёҳвандлик йўқлиги ҳақида мажбурий гувоҳнома талаб қилиш ташаббуси муҳокама этилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ОИВни мустақил текшириш учун таксоматлардан 300 дан ортиқ киши фойдаланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...