Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Кинематография агентлиги тугатилди
Жамият

Ўзбекистонда Кинематография агентлиги тугатилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Президент бошчилигидаги йиғилишда миллий кино соҳасини бошқариш, молиялаштириш ва фильм яратиш вазифаларини аниқ ажратган ҳолда янги тизимга ўтилиши маълум қилинди. Унга кўра, Кинематография агентлиги тугатилиб, соҳада давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.

Вазирлик таркибида раҳбари мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилган Кино санъати департаменти ташкил этилади. Масъулларга бир ой муддатда агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатиш ҳамда янги департамент фаолиятини йўлга қўйиш топширилган.

Ислоҳотлар доирасида "Ўзбекфильм" давлат муассасаси ҳам тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишловчи "Ўзбекфильм" миллий кинокомпанияси ташкил этилади.

Янги компания фильм ишлаб чиқармайди — суратга олиш ишлари тўлиқ хусусий секторга топширилади. Миллий кинокомпания лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш, уларни тарғиб қилиш, дистрибуция ҳамда халкаро бозорлар ва фестивалларга олиб чиқиш билан шуғулланувчи бош оператор вазифасини бажаради.

Давлат раҳбари ўз нутқида сўнгги йилларда яратилган "Исломхўжа", "Ибрат", "Авлоний", "Илҳақ", "Баҳодир Ялангтўш" каби сара тарихий фильмларни ҳамда миллий кадрларнинг янги авлоди етишиб чиққанини эътироф этган

Шунингдек, "Олтин глобус" халқаро кино мукофоти доирасида Марказий Осиё ва Кавказ киноижодкорларини тақдирлаш маросими илк бор Тошкентда ўтказилгани ва унда таниқли актриса Гулчеҳра Жамилова "Меридиан" мукофотига сазовор бўлгани алоҳида таъкидланган.

Шу билан бирга, миллий кино санъатини янада юқори босқичга олиб чиқиш борасида олдинда ҳали кўплаб муҳим вазифалар тургани қайд этиб ўтилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...