Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда чақирувчиларни ҳарбий ҳисобга олиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби рақамлаштирилиши мумкин.
Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовнинг маълум қилишича, 16 ёшга тўлиб ID-карта олган ўғил болалар ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлиги ахборот тизимидан автоматик олиниб, улар ҳарбий ҳисобга қўйилади.
Шунингдек, мудофаа ишлари бўлимларидаги тиббий комиссиялардан ўтиш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Тиббий кўриклар эса туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида ташкил этилади.
Маълум қилинишича, мазкур ўзгаришлар мудофаа ишлари органлари фаолиятига “нол бюрократия” тамойилини жорий этиш, аҳоли учун қулай ва шаффоф хизматларни кенгайтириш ҳамда ортиқча оворагарчиликларни камайтиришга қаратилган.

Изоҳлар мавжуд емас