Загрузка
Загрузка
Испания ЖЧ-2026ни сенсацион йўқотиш билан бошлади
Спорт

Испания ЖЧ-2026ни сенсацион йўқотиш билан бошлади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионати 2026 йил мусобақасининг H гуруҳидан ўрин олган баҳсда Испания терма жамоаси Кабо-Верде билан ҳисобни оча олмади. 

АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйин олдидан Испания мутлақ фаворит сифатида баҳоланган бўлса-да, рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади. 

Кабо-Верде учун мазкур баҳс жамоа тарихидаги илк Жаҳон чемпионати учрашуви бўлди. Учрашув қаҳрамони 40 ёшли дарвозабон Возинья бўлиб, у испаниялик футболчиларнинг бир қатор хавфли зарбаларини қайтариб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. 

Мазкур ўйин ЖЧ-2026да ҳозиргача қайд этилган биринчи голсиз дуранг сифатида тарихга кирди. 

Натижада ҳар икки жамоа гуруҳда дастлабки 1 очкодан жамғарди. Шу гуруҳнинг яна бир учрашувида Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон футболида ЖЧ-2026 баҳслари давом этаётган бир пайтда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) раҳбари Александер Чефериннинг турнир форматига оид билдирган танқидий фикрлари халқаро миқёсда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.У янги қатнашувчилар ўйинини "қизиқарсиз ўйин" деб атаганди. Аммо бугунги дуранг бунинг тескарисини кўрсатди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...