Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон 4 миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар эвазига 28 турдаги муҳим минералларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Жамият

Ўзбекистон 4 миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар эвазига 28 турдаги муҳим минералларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев саноат учун муҳим минераллар хомашё базасини ривожлантириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 2026–2030 йилларга мўлжалланган стратегик режалар тақдимоти билан танишди. Унга кўра, умумий қиймати 4,2 миллиард доллар бўлган 120 та лойиҳани амага ошириш орқали тармоқ ҳажмини 2030 йилгача 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон технология металлари комбинати фаолияти асосан вольфрам ва молибден билан чекланиб қолаётган эди. Янги дастур доирасида хомашёни чуқур қайта ишлаб, тайёр металл кукунлари, қотишмалар ва саноат деталлари ишлаб чиқариш занжири яратилади. 

Жорий йилнинг ўзида 166 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилиб, юқори софликдаги селен, теллур ва рений каби 3 турдаги янги металл ҳамда 21 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланади. Бунинг учун Чирчиқ шаҳрида "Келажак металлари" технопарки ва Марказий Осиёда ягона бўлган илмий-тадқиқот маркази (нанотаҳлил лабораторияси) ташкил этилади. 

Лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида соҳага рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологиялари жорий этилади: қидирув ишлари 3D моделлаштирилиб, геологик маълумотлар ягона базага жамланади. 

Шунингдек, кадрлар тайёрлаш тизими ҳам тубдан ўзгартирилиб, Тошкент давлат техника университети билан дуал таълим тизими кенгайтирилади ва талабалар бевосита комбинатнинг ўзида амалиёт ўтаб, юқори технологик ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...