Загрузка
Загрузка
Яқин орада БМТ Термиз аэропорти орқали Афғонистонга инсонпарварлик  юкларини юборишни бошлайди
Жамият

Яқин орада БМТ Термиз аэропорти орқали Афғонистонга инсонпарварлик юкларини юборишни бошлайди

429
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Бошқармаси (ҚИББ) яқин орада Термизга инсонпарварлик юки ортилган учта самолёт жўнатмоқчи. Кейинчалик ёрдам юки юк машиналари орқали Хайратон ўтказиш пункти орқали Мозори-Шарифга олиб борилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бундай самолётлардан биринчиси октябрь ойининг ўрталарида Термизга учиб келади.

ҚИББ вакили Бабар Балохнинг айтишича, "тунлар совуқ бўлмоқда ва уйсиз қолган одамлар зудлик билан ёрдамга муҳтождир”. Унинг сўзлари кўра, кўмакка муҳтож афғонистонликлар сони 20 миллионга етган ва кун сайин ортиб бормоқда.

Шунингдек, Балахнинг таъкидлашича, Бошқарма Афғонистон билан чегарадош мамлакатларда юз минглаб ички қочқинларга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун логистика марказларини яратиш устида иш олиб бормоқда.

БМТнинг огоҳлантиришича, бугунги кунда афғонистонлик оилаларининг атиги беш фоизи нормал овқатланиш билан таъминланган. Беш ёшга тўлмаган болаларнинг ярмидан кўпи очарчилик ҳолатида, ёрдамсиз улар аянчли аҳволга тушиши мумкин, ёрдам бериш фурсати эса тугаб бормоқда.

Эслатиб ўтамизки, БМТ Афғонистондаги инсонпарварлик амалиётлар учун 606 миллион доллар талаб қилганидан бери бир ой ўтган бўлсада, бироқ ҳозиргача бу маблағнинг атиги 35 фоизи олинган. Бу маблағлар Афғонистон иқтисодиётининг қуламаслиги учун зарур. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистон бўйича фавқулодда йиғилиш арафасида тўпланган “Катта йигирматалик” раҳбарларига мурожаат қилиб, бу ҳақда эслатди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...