Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янги Тошкент халқаро аэропорти қурилиши учун Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидан 1309 гектар ер майдони ажратилади. Ҳудуднинг катта қисми суғориладиган майдонларга тўғри келади.
Бу ҳақда Кадастр агентлигининг пойтахт вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ажратилаётган ерларнинг 1075,45 гектари суғориладиган ерлар, 112,69 гектари боғ, 0,65 гектари яйлов ва пичанзорлар ҳисобланади. Қолган 120,97 гектар ер бошқа турдаги ерларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, янги аэропорт ҳозирги аэропортдан 17 километр жанубда жойлашади ва йилига 20 миллионгача йўловчига хизмат кўрсатади, бир вақтнинг ўзида 169 тагача самолётни қабул қилади ва соатига 40 дан ортиқ авиақатновларга хизмат кўрсатади.

Изоҳлар мавжуд емас