Истанбулда бир қатор машҳурларнинг қонида наркотик моддалар аниқланди
Дунё

Истанбулда бир қатор машҳурларнинг қонида наркотик моддалар аниқланди

39

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркияда бир гуруҳ машҳур шахсларга нисбатан ўтказилган гиёҳвандлик текширувлари натижасида айрим санъаткорларнинг таҳлиллари мусбат чиққан. Текширувлар Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, актёр Бурак Дениз, актриса Серра Пиринч ва Энес Гюлердан олинган намуналарда марихуана ва кокаин излари аниқланган. Қўшиқчи Утку Юнсалда эса марихуана моддаси қайд этилган. Шу билан бирга, Симге Сагын таҳлилларида дори воситаси таркибидаги модда аниқлангани маълум қилинган.

Аввалроқ, 9 апрель куни Истанбул жандармерияси наркотик гуруҳлари бир қатор машҳурлар, жумладан Хафсанур Санжактутан ва бошқаларга нисбатан тергов доирасида ушлаш қарорини чиқарган эди. Улардан қон, соч ва сийдик намуналари олинган.

Тергов ҳаракатлари якунида айрим шахслар озод этилган, бошқаларига нисбатан эса хорижга чиқишни тақиқлаш каби процессуал чекловлар қўлланилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...