Жамият

Янгийўл туманидаги намунали томорқалар

330

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Янгийўл туманининг Ниёзбоши маҳалласида бўлиб, эрта тонгдан томорқаларда меҳнат қилаётган фуқаролар билан учрашди.

Маҳалланинг бошланишидаги ҳовлиларнинг хонадонларига кириш йўллари четига тартиб билан турли мевали ва манзарали дарахт кучатлари, оралиқ ерларида кўкатлар экилгани кучани ҳам, ҳовлиларни кириш йўлагини ҳам безаб турибди. Иссиқхоналарида қузиқорин, булғор қалампири ва ҳар хил кўкатлар етиштирилмоқда. Томорқаларда бажарилган ҳар бир юмуш дид билан амалга оширилганлигини гувоҳи бўлинди.

А.Хаитов томорқачиларга ҳовлининг олд қисми ва атрофини гулзор қилиш мақсадга мувофиқлиги, ҳовли садхига ток экиб, уни сурига тортиш хонадон файзига янада кўрк қўшиши, томорқанинг кириш қисмига турли кўкатлар, эртапишар картошка, орасига маккажухори, помидор, бодринг, бақлажону булғор қалампири, олма, ўрик, анор, хурмо ва томорқа четига ёнғоқ экиш ҳақида маслаҳатларини берди.

Эрта тонгдан томорқада ишлаш, ҳаракат қилиш жисмоний тарбиянинг бир тури ҳисобланиб, бунда қон юриш яхшиланиши, руҳ тетикланиши, мушаклар мустаҳкамланиши таъкидлади. Қолаверса, бу жисмоний ҳаракатнинг самараси оилага мева-чева, турли сабзавотлар – ризқ бўлиб қайтиши ҳақида айтди.

Тошкент вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари З.Эшнаев



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+