Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво башоратини маълум қилган. Ўзбекистонликларни ёмғирли кунлар ва ҳаво ҳароратининг 21 даражагача пасайиши кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун мамлакатимиз ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 23-28° атрофида бўлади”, -дея такъидлашмоқда синоптиклар.
Эртага фақат Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида эса кечаси ва кун давомида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади, бунинг ҳисобига ҳарорат фони иқлим меъёридан 6-9° га паст бўлади ва 21-26°дан ошмайди.
Якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Кечаси ҳаво ҳарорати 10-15° гача пасаяди, кундузи эса 23-28°гача кўтарилади.
27-29 май кунлари республика бўйича шамолнинг 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
27-29 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 27-28 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас